Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
YouTube экстремизмга қарши курашиш учун ўзгартиришлар амалга оширади
Google компаниясига тегишли YouTube видеохостинги вакиллари экстремистик контентга қарши курашиш учун амалга оширадиган ўзгартиришлар рўйхатини чоп этди. Компания бу йўналишда 4 та ўзгартириш киритишини маълум қилди, деб ёзмоқда theRunet.
Google вице-президенти ва бош ҳуқуқий маслаҳатчиси Кент Волкернинг айтишича, кўплаб инструментлар мавжудлигига қарамасдан, интернет-компанияларга бу йўналишда яна кўп иш қилишларига тўғри келади.
Экстремистик видеони автоматик аниқлаш ва ўчириш учун инструментлар тўплами яхшиланади. У машинавий сабоқ олиш технологияси ҳисобига модернизация қилинади.
Компания хавфли видеоларни кузатиб борувчи жамоатчилик ташкилотларидан мутахассислар сонини оширади. Волкернинг айтишича, уларнинг сони деярли икки мартага ошади, экстремистик контентни қидириш билан шуғулланувчи 63 та ташкилотга яна 50 та ташкилот қўшилади.
Компаниялар стандартларни қатъийлаштиради. Мисол учун, бир диннинг устунлиги ҳақида сўзланувчи видео ўчирилмайди, бироқ унга огоҳлантириш қилинади. Бундан ташқари, бундай роликлардан реклама олиб ташланади.
Шунингдек, корпорация вакиллари экстремизм ҳақидаги маълумотга эга видеони томоша қилувчи фойдаланувчилар билан боғланади. Бундай роликлар террорчиларни ёллашда қўлланиши мумкин. Уларни томоша қилувчиларга ўз қарашларини қайта кўриб чиқишлари учун экстремизмга қарши мазмундаги видеоларга ҳаволалар жўнатилади.
Волкернинг таъкидлашича, YouTube террорчиликка қарши инструментларни сайқаллаш учун Facebook ва Twitter билан ҳамкорлик қилади.
Мавзуга оид
09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи
23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
17:01 / 02.05.2025
Германияда «Германия учун альтернатива» партияси экстремистик деб топилди
15:39 / 29.04.2025