Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга 11 минг 650 тонна уруғлик картошка четдан олиб келинади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2017 йилдаги 374-сон “Картошкани культивация қилиш ҳажмларини кўпайтириш, картошка уруғчилиги ва уруғ фондини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди, деб ёзмоқда Norma.uz.
«Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК ва «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК таркибига кирадиган ташкилотлар картошкани такрорий экин сифатида етиштиради. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари мазкур ташкилотларга 2017 йилги бошоқли дон экинларидан бўшаган экин майдонларида картошка етиштириш учун фермер хўжаликлари билан шартномалар тузишда кўмак беради.
Бунинг учун Ўзбекистонга 11 650 тонна уруғлик картошка импорт қилинади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, «Шўрчидонмаҳсулотлари» АЖ, «Yakkabog’ meva-sabzavot eksport tayyorlov» МЧЖ, «Agro fruits export trade» МЧЖ, «Imkon agro» МЧЖ, «Surxondaryo agrofirmasi» МЧЖ ММТҒК, «Gold atlas global» МЧЖ ММТҒК томонидан олиб келинадиган мазкур ҳажмдаги картошка 2017 йил 1 августгача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинди.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025