Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Араб давлатлари Қатардан Эрон билан алоқаларни узишни талаб қилишмоқда
Қатар билан алоқаларни узган араб давлатлари Қатарга алоқалар яна нормаллашиши учун бажариши керак бўлган талаблар рўйхатини топширди. Араб давлатлари Қатар Эрон билан дипломатик алоқаларни узишини ва ўз ҳудудидаги турк базасини ёпишини исташмоқда.
Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, Қатардан шунингдек "Al-Jazeera" телеканали ёпилиши талаб қилинмоқда.
Аввалроқ маълум қилинганидек, Кувайт Қатарга 4 та араб давлати талаблари рўйхатини тақдим қилган, бироқ рўйхатдаги талаблар ҳақида ҳеч қандай маълумотлар берилмаганди.
5 июнда Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Қатар билан димпломатик алоқаларни узишларини эълон қилганлар. Кейинроқ бу давлатларга Ливия ҳукумати, Яман, Мальдив, Мавритания ва Комор ороллари қўшилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
07:50 / 22.05.2025