Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пахтакор»да пул билан боғлиқ муаммо йўқ. Стадион қайтадан қурилади
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби бугун — 23 июнь куни бош мураббий Шота Арвеладзе ҳамда янги легионер Марко Симични жамоатчиликка расман таништирди.
Шу муносабат билан ўтказилган матбуот анжуманида клуб президенти Бобур Шодиев иштирок этиб, келгуси режалар тўғрисида маълумот берди.
Унинг маълум қилишича, «Пахтакор» стадиони қайтадан қурилади.
«Стадион бутунлай бошқатдан қурилади. Қибрайдаги қароргоҳ қайта реконструкция қилинади. Лойиҳалар тузилган, раҳбарият билан келишиб ишлаймиз.
«Пахтакор»да бундан буёғига пул билан боғлиқ муаммо бўлмайди. Энди европача ишлаймиз. Ҳомийларга келадиган бўлсак, уларнинг барчаси хусусий тадбиркорлар. Ҳолдинг бор. Бу ҳолдинг таркибида бир нечта корхоналар мавжуд. Фармацевтика, суғурта ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланадиган корхоналар. Юқори даражадаги жамоа ташкил этилади», дея Шодиевнинг сўзларини келтирган «Tribuna.uz».
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам
03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди
23:19 / 04.03.2025