Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳамид Карзай Афғонистонда терроризм тарқалишида АҚШни айблади
Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзайнинг маълум қилишича, АҚШ Афғонистонда 16 йил давомида терроризм тарқалишига туртки берган.
РИА Новости’нинг хабар беришича, у бу ҳақда Пекиндаги VI-Бутунжаҳон тинчлик форуми доирасида чиқиш қилиб, маълум қилди.
«АҚШ Афғонистонда бўлган 16 йил давомида экстремизм ва терроризмнинг ўсишини олдини олмади, ҳамда улар қандайдир йўл билан бошқа экстремистик гуруҳ – ИШИДнинг кенгайишига имкон беришди», - дея таъкидлаб ўтди Карзай.
Афғонистон собиқ президентининг қўшимча қилишича, «энг катта бомба» дея аталган GBU-43 бомбасининг қўлланилиши мамлакатдаги террористик таҳдиднинг янада ошишига олиб келган.
«Афсуски, бир неча кундан сўнг ИШИД террорчилик гуруҳи нафақат йўқ қилинмагани, балки аксинча – янада кенг тарқалганининг гувоҳига айландик», - дея маълум қилди у.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025