Конфедерациялар Кубоги. Россия курашдан чиқди, Португалия ва Мексика плей-оффда
Конфедерациялар Кубоги А гуруҳининг 3-тур ўйинлари якунига етди. Унда плей-оффга чиққан икки жамоа номи маълум бўлди.
Португалия Янги Зеландия билан куч синашиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 4та гол киритди.
Дастлаб 33-дақиқада Роналдуни пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб, Бернарду Силва орадаги фарқни оширди. Учрашувнинг 80-дақиқасида Андре Силва ҳам ўз номини таблога ёздириб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Учрашувдаги тўртинчи гол ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Нани томонидан киритилди.
Шу тариқа Португалия терма жамоаси 7 очко тўплаб, гуруҳда 1-ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. Янги Зеландия эса 3та ўйиннинг барчасида мағлубиятга учраб, очко қўлга кирита олмади.
Янги Зеландия – Португалия 0:4
Голлар: 0:1 – 33, пенальти Роналду, 0:2 – 37 Бернарду Силва, 0:3 – 80 Андре Силва, 0:4 – 90 Нани.
Янги Зеландия – Маринович, Дюрэнт (Смелц, 74), Смит, Дойл, Бокселл, Рохас, Льюис (Барбарусес, 65), Томас, Вуд, Ингэм, Макглинчи (Туилома, 37).
Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Элизеу, Нелсон Семеду, Алвеш, Бернарду Силва (Пицци, 46), Данилу Перейра, Моутинью, Куарежма (Желсон Мартинш, 84), Андре Силва, Роналду (Нани, 67).
Огоҳлантиришлар: Льюис (19), Нелсон Семеду (21), Пепе (56), Ингэм (82).
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Мексика Россия билан куч синашди. Голларга бой бўлган учрашув Мексиканинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
25-дақиқада Самедов гол киритиб, Россияни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб, Араухо ҳисобни тенглаштирди. Мексикаликларга ғалаба келтирган гол 52-дақиқада Лосано томонидан киритилди.
Шу тариқа Мексика ҳам 7 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичлар борасида Португалиядан кейин, 2-ўрин билан плей-оффга чиқди. Россия эса 3 очко билан мусобақадаги курашни тўхтатди.
Мексика – Россия 2:1
Голлар: 0:1 – 25 Самедов, 1:1 – 30 Араухо, 2:1 – 52 Лосано.
Мексика – Очоа, Морено, Рейес (Рейес, 39), Лайюн, Гуардадо (Аланис, 70), Лосано, Дос Сантос, Вела (Акино, 46), Эррера, Араухо, Эрнандес.
Россия – Акинфеев, Васин, Джикия, Кудряшов, Глушаков, Самедов, Головин, Ерохин (Смольников, 70), Жирков, Смолов (Канунников, 78), Бухаров (Полоз, 64).
Огоҳлантиришлар: Жирков (9), Гуардадо (16), Кудряшов (63), Васин (71), Головин (88), Аланис (90).
Четлатиш: Жирков (68).
Мавзуга оид
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024
Россияда ўзбек диаспораси етакчиси ноқонуний миграцияни ташкил этишда гумон қилинмоқда
09:00 / 04.10.2024
«Газпром» Россияда энг зарар кўрган компаниялар рўйхатини бошқаряпти
23:19 / 03.10.2024