Жамият | 18:38 / 26.06.2017
13103
1 дақиқада ўқилади

Арканзасда 32 йил аввал қамоқдан қочиб кетган жиноятчи ушланди

АҚШнинг Арканзас штатида 32 йил аввал қамоқдан қочиб кетган маҳбус ушланди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда

Стивен Дишман исмли бу қочоқ штатнинг шимолидаги Спрингдейлда қўлга олинди. У ўғирлик учун 7 йиллик қамоқ жазони ўтаётган Линкольн округи қамоғидан 1985 йил май ойида қочишга муваффақ бўлган. Телеканалнинг таъкидлашича, Дишман унга чиқарилган жазо ҳукми кучга киргандан 3 йил ўтиб, яъни 1987 йилда шартли-муддатдан аввал озодликка чиқиш ҳуқуқига эга бўлганди.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари Дишманнинг қаерда эканлигини қандай билишгани тафсилотлари ошкор этилмаган. Қочоқ жазо муддатининг қолган қисмини ўташ учун қамоққа олинади. Прокуратура шунингдек Дишманга қочгани учун жазо муддати оширилиши керак-керакмаслиги борасида қарор чиқаради.

Мавзуга оид