Light | 12:17 / 26.06.2017
36060
2 дақиқада ўқилади

Бу ҳайвонот боғида ҳаммаси тескари: кишилар – қафасда, ҳайвонлар эса – эркинликда (фото)

Фото: AFP

Кўпчиликнинг болалик хотиралари айнан ҳайвонот боғига бориш билан чамбарчас боғлиқ. Ажойиб қушлар, даҳшатли йиртқичлар бизнинг олдимизда телевизорда эмас, балки ҳақиқий ҳаётда пайдо бўлади. Бироқ, баъзи кишиларга ҳайвонларни хавфсиз масофадан кузатиш камлик қилмоқда.

Хусусан, Чилининг Ранкагуа шаҳрида Safari Lion Zoo ҳайвонот боғи бўлиб, у қафасларда йиртқичлар эмас, балки ташриф буюрувчилар ўтирадиган Лотин Америкасидаги илк ҳайвонот боғидир. Ўзига хос аттракционнинг ғояси шундаки, кишилар ҳайвонларни табиий шароитда кўришлари мумкин.

Барча хоҳловчилар шерларга максимал яқин масофага келишлари ва ҳудуд бўйлаб кучли пўлат панжара билан ўралган автобусда айланишлари мумкин.

Ёввойи мушукларни янги гўшт ўзига тортиши мумкин, уни ташриф буюрувчилар ўзлари билан олишлари керак бўлади. Йиртқичлар гўшт ҳидини сезиб, автобус-қафасларнинг устига сакраб чиқиб олади ва кишиларни қизиқиш билан кузатади.

Ҳайвонларни панжара орқали озиқлантириш тақиқланган, фотосуратга тушиш ва қўл теккизиш эса умуман ман этилган. Бироқ бундай ўзига хос машғулот фақатгина энг довюракларга мўлжалланган, сабаби йиртқичлар Safari Lion Zoo’да бутунлай эркин ҳолда юради ва уларнинг хатти-ҳаракати исталган вақтда кутилмаган бўлиб чиқиши мумкин. Бу ҳақда эса бир сонияга ҳам унутмаслик лозим.

Мавзуга оид