Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пахтакор»нинг Олий лигадаги илк трансфери «Бунёдкор» футболчиси бўлиши мумкин
Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Пахтакор» жамоаси қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Бу ҳақда Tribuna.Uz'га вазиятдан хабардор манбалар маълум қилган.
Манбага кўра, ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган Тошкент жамоаси бунинг учун Ўзбекистондаги кўзга кўринган бир қатор футболчиларни ўзиники қилиб олишни истамоқда. Клубнинг янги бош мураббийи Шота Арвеладзе бу борада биринчи бўлиб Шомуродовга эътиборини қаратган.
«Пахтакор» клуби ходимларидан бири твиттердаги аккаунти орқали ҳам бу маълумотни тасдиқлашга шама қилган.
«Пахтакор» «Бунёдкор» футболчиларига қизиқадиган даврларга ҳам етиб келдик», деб ёзган у. Аммо твитда у айнан қайси футболчи ҳақида гап кетаётганига ойдинлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи даврадан бошлаб Шота Арвеладзе қўл остида фаолиятини бошлайдиган «Пахтакор» дастлабки трансфер хариди сифатида черногориялик ҳимоячи Симични ўз сафига қўшиб олганди.
Мавзуга оид
11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари
16:41 / 02.05.2025
Элдор Шомуродов – яна бир бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди
11:37 / 28.04.2025
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари
09:50 / 20.04.2025