Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадалик рекордчи-снайпер Ироқда жангариларнинг оммавий ҳужумини тўхтатиб қолди
3 минг 450 метр масофадан нишонни урган канадалик рекордчи-снайпер жангариларнинг Ироқ ҳарбийларига ҳужумини тўхтатишга ва ҳарбийларнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Global News хабар тарқатди.
Бундан аввал Ироқда хизматни ўтаётган канадалик мерган ИШИД жангариларидан бирини McMillan TAC-50 винтовкаси орқали узоқ масофадаги бинодан туриб ўлдиргач, жаҳон рекордини ўрнатганди.
Канада махсус топшириқли бўлинмаси бошлиғи ўринбосари, бригада генерали Питер Доунинг маълум қилишича, ушбу мерган бу ҳаракати орқали Ироқ ҳарбийлари устига юришга тайёрланаётган жангариларни тўзитиб юборган ва ҳужум амалга ошмай қолган.
"Шу орқали бизнинг жамоа оммавий ҳужумни тўхтатди. Бу жуда муҳим ютуқ", деган у.
Канада бош вазири Жастин Трюдо бу рекорд натижа канадалик ҳарбийларнинг устун жиҳатини кўрсатишини таъкидлаб ўтганди. У шу билан бирга канадалик ҳарбийларнинг Ироқдаги миссияси жанговар характерда эмаслигини қўшимча қилган. Доунинг сўзларига кўра, жаҳон рекордини ўрнатган мерган миссия доирасида ҳаракатланган, бу миссия фақат иттифоқчи кучларни ҳимоя қилиш мақсадида ўт очиши мумкин.
Маълумот учун, узоқ масофадан нишонни уриш бўйича аввалги рекорд 2009 йилда "Толибон" жангарисини отган британиялик мерган Крейг Ҳаррисон томонидан ўрнатилганди (2,475 км).
Мавзуга оид
17:56 / 16.05.2025
Америкалик аёл сочига осилиб турган ҳолда рекорд ўрнатди
00:16 / 06.05.2025
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
11:56 / 06.02.2025