Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қанча хонадон газ тармоғидан узиб қўйилгани маълум бўлди
Тошкент шаҳрида 67 мингга яқин хонадон газ тармоғидан узиб қўйилган. Бу ҳақда шаҳар прокурори Шерзод Облоқулов “Тошкент” телеканалидаги “Очиқ мулоқот” кўрсатувида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Тошкент шаҳрида коммунал тўловдан қарздорликни 2 млрд. сўмга қадар камайтиришга эришилган, бироқ ҳали қарздорлик жуда кўп.
“67 мингга яқин хонадонлар тармоқдан узиб қўйилди. 17 мингдан ортиқ ишлар судга оширилди. Лекин шундай ҳолатлар бўлаяптики, тармоқдан узиб қўйилган хонадон эгалари қайтадан уланиб олиш ҳолатлари жуда кўплаб учрамоқда. Бундан ҳолатлар бўйича 830 дан ортиқ фуқароларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддасига асосан судга бердик”, - деган шаҳар прокурори.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади
11:02 / 23.05.2025