Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Эрон ядровий битим шартларини бажармоқда
Эрон ядровий дастури бўйича 6 та давлат билан 2015 йил июлда тузган битими доирасида ўз зиммасига олган барча мажбуриятларни бажармоқда. Бу ҳақда 29 июнда БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеффри Фелтман БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтди.
Фелтман Эрон ядровий дастури бўйича битимни қўллаб-қувватловчи 2231-сонли резолюция – Ҳаракатлар қўшма режасининг бажарилишига бағишланган ҳисоботни тақдим қилди.
Фелтман Атом энергияси халқаро агентлиги битимнинг амалга оширилишига бағишланган 7 та ҳисоботидан ҳар бирида Эрон томондан ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг бажаралишини қайд қилган.
"Бош котиб битим бажарилмаслиги бўйича бирорта хабар олмаган. Бундан ташқари, у Эронга резолюция бузилган ҳолда ядровий материал етказиб берилгани ёки сотилгани билан боғлиқ бирорта маълумот олмаган", деб айтган Фелтман.
Фелтман битимнинг амалга оширилиши Эрон учун халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишга имконият беришини ҳамда унинг иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатишини айтган.
Бироқ шу билан бирга Фелтман ўз ҳисоботида Теҳроннинг олтита давлатда хавотир уйғотаётган баъзи қадамларини санаб ўтди. Бу биринчи навбатда Эроннинг ракета учиришларига тегишли, АҚШ ва унинг иттифоқдошлари уларни битим руҳиятига зид деб ҳисоблайдилар. Бундан ташқари, Фелтман ОАВнинг эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг хорижга сафар уюштираётгани ҳақидаги хабарларига эътибор қаратган, чунки Сулаймоний БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкциялар рўйхатига киритилган ва Эронни тарк этиш ҳуқуқига эга эмас.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025