Жамият | 10:32 / 01.07.2017
13923
2 дақиқада ўқилади

New York Times Трампга атаб уч сўздан иборат мақола чиқарди

The New York Times АҚШ президенти Дональд Трампнинг Twitter микроблогидаги фаоллигига бағишлаб мақола ёритган.

Шуниси эътиборлики, мақола матни бор-йўғи уч сўздан иборат.

«Тўхта. Шунчаки тўхта», — дейилади мақолада.

Газетанинг ушбу сўзлари Америка етакчисининг MSNBC телеканалининг эрталабки Morning Joe дастури бошловчиси билан яқиндаги тортишувига нисбатан реакция сифатида юзага чиққан. Хусусан, канал бошловчилари Мика Бжезински ва Жо Скарборо АҚШ президентини танқид остига олишган, шундан сўнг Трамп Twitter’да ҳар икки журналистни ҳақорат қилган: Бжезинскини у «IQси паст эсипаст», шеригини эса «жинни» деб атаган. Президент ҳар икки телебошловчи янги йилни у билан бирга кутишга муваффақиятсиз уринишгани, ўшанда Бжезинскининг юзи ўтказилган пластик жарроҳлик туфайли қонталаш бўлиб ётганини таъкидлаб ўтган.

Америка сиёсатдонлари Трампнинг сўзларини эътиборсиз қолдиришмади ва телебошловчилар номига ёғдирилган бундай сўзларни танқид қилиб чиқишди.

Илгарироқ ўтказилган сўровлар америкаликларнинг катта қисми президент Twitter’даги шахсий аккаунтдан фойдаланишини бас қилишини исташаётганини кўрсатган эди.

Мавзуга оид