Light | 17:51 / 02.07.2017
61307
3 дақиқада ўқилади

Чанқоқни тўғри қондириш усуллари

Ёзда организм ўзидан кўпроқ намлик чиқаради, бу эса уни кўпроқ сув билан таъминлаш кераклигидан далолат беради. Ҳа, айнан сув билан: газланган ширин ичимликлар, қаҳва ва ҳатто катта порциядаги карам шўрва ҳам ёрдам бера олмайди. Чанқоқни тўғри қондириш жуда муҳим, сув-туз балансини назорат қилишни ўрганиб олсангиз, организмингизда жиддий (ижобий) ўзгаришлар юз беради. Don't Panic шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

Қорин очганда ҳам сув ичинг

Парҳезнинг бунга алоқаси йўқ. Очлик ва чанқоқлик ҳисси жуда ўхшаш, шунинг учун қорнингиз очса, сув ичиб олишга ҳаракат қилинг. Спорт билан шуғулланганда сув ичиш зарур. Югуриш йўлакчасида бир соатлик машқдан кейин ҳам чанқамадингизми?  Бу зўриқиш натижасида тананинг "довдираши" ва мияга сигнал етказишга улгурмаслиги туфайлидир, ўзингизни зўрлаб бўлса ҳам сув ичинг.

Сувсизлик назорати

Кунига икки литр сув ичиш ҳаммага ҳам тўғри келавермайди. Организм қанча намлик ажратса, шунча сув ичиш керак бўлади. Фавқулодда ҳолатларда уч литргача тер ажралиши мумкин, шундан эҳтиёт бўлинг. Ҳеч қандай фавқулодда ҳолатлар кутилмаяптими? Янада яхши. Катта ёшли эркакнинг 1 килограмм вазнига тахминан 40-45 мл сув керак бўлади. Бу суткалик меъёр ҳисобланади. 

Кичик порцияларда

Эрталабдан бир литр сув ичиб олиб, меъёрнинг ярми бажарилди, деб ўйлаш нотўғри. Бу ҳолда ошқозонингизни чўзганингиз қолади, холос. Яхшиси, иш ўрнида ярим литрли газланмаган сувни қўйиб қўйиш мақсадга мувофиқдир. Мана кўрасиз, организмнинг ўзи автоматик равишда сигнал бериб туради. 

Шунчаки сув эмас

Сувни уйга буюртма қилиш ёки уни мунтазам равишда дўкондан харид қилишдан кўра яхшироқ вариант бор. Бир марта яхши фильтрга харажат қилсангиз, у нафақат сувни тозалайди, балки уни фойдали минераллар билан ҳам тўйинтиради. Физиологик фойдали сув талай фойдали моддаларга бой бўлади: калий, натрий, кальций, магний, хлоридлар, сульфатлар, бикарбонатлар ва фторидлар.

Қаҳвадан кейин сув

Ақлли мисрликлар ва юнонлар қаҳвани сув билан ичишади. Биринчидан, совуқ сув қаҳванинг табиий ёқимли ароматини кучайтиради. Иккинчидан, сув кофеиннинг юракка салбий таъсирини камайтиради (Спиртли ичимликларни ҳам сув билан ичиш керак, шунда организм сувсизланишдан ҳимояланади). 

Мавзуга оид