Иқтисодиёт | 10:49 / 03.07.2017
13263
2 дақиқада ўқилади

«Туронбанк» хорижий инвесторларга сотилмайди

Фото: Nuz.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Туронбанк» АТБни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳиссалари хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятлари рўйхатидан чиқарди. Ўзбекистон давлат раҳбари «Иқтисодиётда хусусий мулк улуши ва иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2015 йил 28 апрелдаги Президент қарорига ўзгартишлар киритди. 

«Туронбанк» АТБнинг минтақаларни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги иштироки билан боғлиқ. 

«Туронбанк» АТБ стратегик хом-ашёни бирламчи қайта ишловчи ва ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи акциядорлик жамиятлари ҳамда табиий монополиялар субъектлари ва ижтимоий моҳиятга эга товар ва хизматларни бегиланган нархларда етказиб берувчилар рўйхатига киритилган. Президентнинг 2015 йил 21 декабрдаги хорижий инвесторларнинг Низом жамғармасидаги улушини камида 15 фоизга етказиш қарори ушбу рўйхатга таъсир қилмаслиги белгилаб қўйилган. 

Шу муносабат билан «Туронбанк» АТБ 2017 йил 31 декабргача ўз таркибига хорижий сармоядорларни жалб этиши шарт бўлган акциядорлик жамиятлари рўйхатидан чиқарилди.

Мавзуга оид