Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР АҚШга ядровий "совғалар"ни йўллашда давом этаверади
Сешанба куни Шимолий Корея томонидан ўтказилган баллистик ракетанинг биринчи муваффақиятли синови АҚШ президент маъмурияти ва унинг иттифоқдошларига қаратилган ўзига хос чақириқ бўлди.
КХДРнинг KRT давлат телеканали хабар беришича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ракетанинг ишга туширилишини кузатар экан, Пхеньян ҳеч қачон ядровий қуролдан воз кечмаслиги ва Вашингтонга ядро ҳамда ракета синовлари кўринишидаги "совға"ларни тақдим этишда давом этишини маълум қилган.
КХДР генералитети ва партия аппарати давлат раҳбарининг сўзларини ҳамда қитъалараро баллистик ракетанинг муваффақиятли синовини ўринларидан туриб олқишлашган.
Ким Чен Иннинг ўзи олимларга қарата "Янкиларга кичик ва катта совғалар улашишда давом этаверинг" дея мурожаат қилган.
Ўз ўрнида, АҚШ ва Жанубий Корея ҲК Шимолий Кореянинг ҳаракатларига жавобан Жанубий Корея ҳудудий сувларида юқори аниқликдаги ракета синовини ўтказди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025