Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Путин ва Трамп учрашуви мавзуси ҳақида гапирди
Фото: ТАСС
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Доналд Трамп Ҳамбургдаги саммит доирасидаги учрашувда асосий мавзулар Сурия, Украина, КХДР билан боғлиқ вазият, шунингдек, киберхавфсизлик бўлган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров журналистларга маълум қилди.
Вазир икки сиёсатчи учрашуви конструктив руҳда ўтганини қайд этган. У ушбу учрашув томонлар ўзаро ҳамкорлик йўлида эканини кўрсатганини қўшимча қилган.
Лавров томонлар мулоқот вақтида миллий манфаатларга урғу қаратишганини, «муаммолар яратиш»га уринишмаганини таъкидлаб ўтган.
Бундан олдинроқ Владимир Путин учрашув якуни бўйича баёнот берганди.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025