Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиялик раҳбар иш столида 25 минг евро топиб олди
Италиянинг Валле-Д’Аоста автоном вилояти президенти ўзининг иш столида 25 минг евро топиб олди ва бу ҳақида полицияга хабар берди. Бу хабарни Quotidiano.net портали маълум қилди.
Пьерлуиджи Маркуис жорий йилнинг март ойидан бошлаб вилоят раҳбари лавозимига ўтган. У Валле-Д’Аостуни 10 йил давомида бошқариб келган Аугусто Ролландин ўрнини эгаллаган.
Конвертга солинган пуллар ва бир неча ҳужжатлар иш столи остида қолдирилган. Уларни 22 июнь куни Маркуис хонасини таъмирлаш вақтида топишган. У дарҳол бу сирли пуллар ҳақида полицияга хабар берган.
Катта миқдордаги пул нима сабабдан қолдирилганлиги унинг ишлаб чиқарилган санаси ҳамда ҳужжатларни ўрганиш орқали аниқланмоқда. Маҳаллий прокуратура тергов ишларини бошлаб юборган.
Мавзуга оид
15:11 / 27.05.2025
ЕМБ раҳбари: Глобал иқтисодий ўзгаришлар еврони кучайтириши мумкин
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025