Ўзбекистон | 23:49 / 10.07.2017
4899
1 дақиқада ўқилади

Европа инвестиция банки билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2017 йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги биносида Европа инвестиция банки (ЙИБ) вакиллари билан телеконференция бўлииб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Унда ташқи ишлар, молия, адлия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Бош прокуратура, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти экспертлари иштирок этишди. 

Тадбир давомида Ўзбекистон ҳудудида ЕИБнинг фаолияти тўғрисидаги ҳадли битим лойиҳаси мутахассислар томонидан моддама-модда кўриб чиқилди.

Муҳокама якунларига кўра мазкур Битим лойиҳасини келишиш учун давлат ички жараёнларини амалга ошириш бўйича ишларни фаоллаштириш ва уни имзолашга тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, яқин вақт ичида мазкур Битим лойиҳаси бўйича музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказиш ҳам келишиб олинди.

Мавзуга оид