Жамият | 20:49 / 12.07.2017
24243
1 дақиқада ўқилади

Чилонзорда фоҳишахона сақлаган хавфли рецидивист ушланди

2017 йилнинг 10 июль куни тахминан соат 01:45 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида муқаддам судланган Дилноза Юсупова Чилонзор тумани, 2-мавзе, 36-уй, 39-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 40.000 сўм пул эвазига фуқаро «З» ва «Г» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми “б” банди (хавфли рецидивист томонидан фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид