Қарийб 10 млн сўмлик қурилиш молларини ўғирлаб кетган шахслар ушланди
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида янги қурилаётган “Uz GTL” корхонаси ҳовлисидан умумий қиймати 9.785.067 сўмлик қурилиш моллари ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда корхона мутасаддилари туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.
Мазкур жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш ва ушлаш учун ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида жиноятчилар кўп ўтмай қўлга олинди. Уларнинг шахси аниқлаштирилганда, бири Деҳқонобод туманида яшовчи 1988 йилда туғилган О.Б ва бошқаси Косон туманида яшовчи 1988 йилда туғилган Ж.Қ лар эканлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
07:50 / 10.10.2024
Қашқадарёда Mercedes-Benz ва Labo иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024