Пакьяо мағлубиятидан кейин мураббийига ҳақ тўлашдан бош тортмоқда
Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо австралиялик Жефф Хорнга ютқазгандан кейин ўз мураббийи Фредди Роучга ҳақ тўламаган. Бу ҳақда Роучнинг ўзи маълум қилган. Унинг сўзларини si.com келтириб ўтган.
"Жангда у ўзига ўхшамади. У биз биладиган боксчи эмасди. Жангдан кейин мен унинг кайфиятини билмоқчи бўлдим, бироқ у мен билан ҳаттоки сўрашмади ҳам. Билмадим, балки унинг мендан ихлоси қайтгандир. У аниқ мендан қочмоқда, нима бўлганда ҳам, у ҳануз менга гонораримни тўлаб бермади", деб айтган Роуч.
2 июлда ўтган жангда Пакьяо WBO версияси бўйича чемпионлик камарини ҳакамларнинг бир овозли қарори билан бой берди. Жанг Австралияда бўлиб ўтган. Жангдан кейин Роуч шогирдига фалоятини тугатишни маслаҳат қилган.
38 ёшли филиппинлик фаолиятидаги 7-мағлубиятига учради. Шу билан бирга унинг ҳисобида 59 та ғалаба бор. Унинг иштирокидаги яна икки жанг дуранг билан якунланган. Пакьяо 8 та вазн тоифасида чемпион бўлган дунёдаги биринчи ва ягона боксчи ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:19 / 12.10.2024
Футболда мураббий нимага керак? Эронга қарши футбол ўйнамаганимиз ҳақида
16:57 / 29.05.2024
«Барселона» янги бош мураббийини эълон қилди
12:38 / 08.04.2024
“Овоз” лойиҳасининг гонорарига салкам 2 млрд сўм ажратилди
15:45 / 11.05.2023