Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари энди хорижга чиқиш учун алоҳида паспортга эга бўлишади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев республика фуқаролари учун хорижга чиқиш паспортларини жорий этиш бўйича мутасадди органлар олдига аниқ ва муайян чораларни ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.
Президентнинг 2017 йил 11 июлда қабул қилинган «Миграцион жараёнлар ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги Қарорига мувофиқ, Давлат идоралари бир ой муддат ичида хорижий давлатларга чиқиш паспортини жорий этиш учун асосланган таклифларни киритиши лозим.
Ушбу қарори Президентнинг расмий сайтида эълон қилинди.
«Бир ой муддат ичида хорижга чиқиш паспортини жорий этишнинг аниқ босқичлари, муддатлари, техник шартлари ва молиявий харажатларини назарда тутувчи, асосланган таклифлар киритилсин», — дейилади ҳужжатда.
Қарорга кўра, таклифларни ишлаб чиқиш билан Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси шуғулланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни ажратиш вазифаси юклатилган.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025