Спорт | 09:00 / 12.07.2017
34794
2 дақиқада ўқилади

Видео: Мейвезер ва Макгрегор жанг олдидан илк бор юзма-юз учрашди 

Фото: Reuters

Америкалик боксчи Флойд Мейвезер ва ММА жангчиси Конор Макгрегор ўртасидаги жангга бир ойдан сал кўпроқ вақт қолди ва ушбу жангни қўллаб-қувватловчи пресс-тур бошлаб юборилди. Икки жангчи ижтимоий тармоқларда бир неча ой бир-бирларини "мақтовлар" билан сийлаганларидан кейин илк марта юзма-юз учрашдилар.

Ирландиялик жангчи ўзини ҳар доимгидек ўзига ишонган ҳолда тутди ва бўлғуси рақибига киноялар қилишдан ташқари, уни "4-раундда қулатиш" билан ваъда берди.

"Мен ундан, унинг рингдаги чекланган усулларидан қўрқмайман. Агар бу ҳақиқий жанг бўлганда, бир раунд ҳам талаб қилинмасди", деб айтган Лос-Анжелесда ўтган матбуот-анжуманда Макгрегор.

У учрашувга спорт кийимида келган рақибини мазах қилишдан ҳам тоймади. Ирланднинг ўзи эса қора пижакда бўлган.

Мейвезер Макгрегорнинг барча "жўжахўрозликлари"га рақиби жанги учун 7 ва 8 рақамли суммалар оладиган жангчи учун жуда яхши кўринишда эканлигини айтган.

"Бироқ мен 9 рақамли суммалар оладиган жангчиман", деб айтган Мейвезер ва филиппинлик бокчси Мэнни Пакьяога қарши жанги учун 280 млн доллар олганини эслатиб ўтган.

Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги жанг 26 августда Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид