Ҳамбургдаги тартибсизликлар вақтида россияликлар қўлга олинган

Фото: Reuters
Россиянинг Ҳамбургдаги бош консулхонаси G20 саммити вақтидаги тартибсизликлардаги иштироки туфайли икки нафар россиялик қўлга олингани ҳақида огоҳлантирилган. Бу ҳақда РФнинг Берлиндаги элчихонаси пресс-атташеси Денис Микерин маълумот берган.
«Россиянинг Ҳамбургдаги бош консулхонаси ГФРда россиялик фуқаролар қўлга олингани ҳақида билдиришнома олган. 6-8 июль кунлари Ҳамбургда ўтган «Катта йигирматалик» саммити давомида қўлга олинган кўп сонли хорижликлар орасида Россиянинг 1986 ва 1996 йилларда туғилган икки фуқароси ҳам бор», - дея ёзган у фейсбукдаги саҳифасида.
У консулхона вакиллари яқин вақт ичида қўлга олинган фуқаролар билан учрашиши ҳамда уларнинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиши ҳақида қайд этиб ўтган.
Бу вақтда Deutsche Welle радиоси Ҳамбургдаги намойишлар вақтида олти нафар россиялик қўлга олингани ҳақида хабар берган.
Мавзуга оид

10:02 / 21.04.2025
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Қозоғистонга ташриф буюради

18:50 / 05.04.2025
Фото: Самарқанддаги халқаро тадбирлар қандай ўтди?

09:15 / 01.04.2025
“Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити: Самарқанд муҳим музокараларга тайёрланмоқда

16:13 / 31.03.2025