Жаҳон | 18:28 / 13.07.2017
2682
1 дақиқада ўқилади

Манчестердаги теракт қурбонлари яқинлари ҳукуматдан ҳалигача ёрдам олишмади

Фото: Getty Images

Буюк Британия ҳукумати Манчестердаги стадионда юз берган теракт қурбонлари оиласига ҳалигача молиявий ёрдам кўрсатмади. Бу ҳолат шаҳар ҳукумати ҳодисадан сўнг бу ҳақда дарҳол мурожаат қилганига қарамай юз берган, деб ёзмоқда The Guardian газетаси.

Шаҳар ҳокими Энди Бернхэмнинг сўзларига кўра, стадиондаги портлаш сабаб жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар оилалари Британия ҳукуматидан етарли даражада ёрдам олишмаган. Шунингдек, шаҳар кенгашининг маълум қилишича, шаҳар аҳолиси ҳукумат яқин орада ҳеч нарса қилмаса, “жуда хафа” бўлишади.

Нашрнинг таъкидлашича, бош вазир Тереза Мэй Лондондаги осмонўпар бинодаги ёнғин қурбонлари яқинларига, ҳодиса юз берганидан бир неча кун ўтибгина 6,2 млн доллар ҳақида ваъда берган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид