Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо Улуғбек туманида 5,5 млн сўмлик мулкни ўғирлаб кетган шахс ушланди
2017 йилнинг 25 июнь куни тахминан соат 16:00ларда номаълум шахс Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида фуқаро Тоҳир Расуловнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) хонадонида бўла туриб, у ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, жами 5.525.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган Алексей Копитин содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.
Мавзуга оид
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
18:07 / 22.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 майгача ёпилди
11:09 / 22.03.2025
Тошкентда автомобил ёниб кетди
14:13 / 16.02.2025