Жамият | 18:09 / 13.07.2017
80228
2 дақиқада ўқилади

Петербургдаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг рўйхати эълон қилинди

Санкт-Петербург таркибига кирувчи Колпино шаҳридаги йўлак плиталарини ишлаб чиқариш бўйича ангарда рўй берган ёнғин туфайли ҳалок бўлган етти инсоннинг исми маълум қилинди.

Nation News’нинг хабар беришича, ёнғин оқибатида етти киши ҳалок бўлган: Рўзмат Х., Сиротжон Х., Илёс А., Юнус С., Шаҳзод К., Зоир А., Ўткирбек А. Уларнинг бари "Эверест" МЧЖда ишлаб, Ўзбекистон фуқаролари бўлгани айтилмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, 13 июлга ўтар кечаси Санкт-Петербург таркибига кирувчи Колпино шаҳридаги метал ангарда умумий майдони 600 кв. м.га тенг бўлган ёнғин содир бўлди. 

Ёнғин қолдиқларини ажратиш пайтида ўт ўчирувчилар томонидан Ўзбекистон фуқаролари деб тахмин қилинаётган 7 жасад топилган.

Ўзбекистон ТИВ топшириғига биноан воқеанинг бутун тафсилотларини ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш жараёнида иштирок этиш учун Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари Москва шаҳридан Санкт-Петербургга учиб кетишган.

Мавзуга оид