Жаҳон | 10:04 / 14.07.2017
12107
1 дақиқада ўқилади

Эйфель минораси ташриф буюрувчилар учун ёпилди

Париж шаҳрининг рамзи бўлган Эйфель минораси 15 июлга қадар ташриф буюрувчилар учун ёпилди. Бу АҚШ президенти Дональд Трампнинг Францияга ташрифи ва Бастилия эгалланган Куннинг нишонланиши туфайли рўй берди.

Фото: eater.com

Кеча кечқурун Франция президенти Эммануэль Макрон Трамп шарафига расмий кечки овқат берди. Тадбир Эйфель минорасининг иккинчи қаватидаги Jules Verne ресторанида бўлиб ўтди. Шунинг учун Эйфель минораси куннинг иккинчи ярмида ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлди.

Фото: eater.com

Бундан ташқари, Эйфель минораси Бастилия эгалланган Кун шарафига уюштириладиган анъанавий мушакбозлик туфайли ҳам ёпилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳар йили Эйфель минорасига етти миллионга яқин сайёҳ ташриф буюради.

Аввалроқ Эйфель минораси Трамп туфайли ёпилиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид