Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда фавқулодда ҳолат режими яна уч ойга чўздирилиши мумкин
Туркия ҳукумати мамлакат миллий хавфсизлик Кенгашига фавқулодда ҳолат режимини яна учга чўздириш илтимоси билан чиқишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Бинали Йилдирим маълум қилди.
Вазирлар маҳкамаси раҳбарининг эслатишича, ФҲ режимининг муддати 19 июль куни якунига етади.
«Ҳукумат аъзолари миллий хавфсизлик Кенгашига ФҲ режими муддатини узайтириш юзасидан мурожаат билан чиқиш лозим, деган фикрда», - дея таъкидлаб ўтди Йилдирим. Унинг эслатишича, Туркияда 3 ойлик ФҲ режими илк бора 2016 йилнинг 21 июль куни киритилган бўлиб, бу мамлакатда рўй берган тўнтаришга уринишдан сўнг юз берганди.
Туркия бош вазири 2016 йилнинг июль воқеаларини эслар экан, шундай деди: «Тўнтаришга уриниш куни охиригача боришга қарор қилдик, ҳамда керак бўлганда таҳдидни йўқотиш учун ҳаётимизни ҳам берардик. Бу қарор давлат раҳбари билан мувофиқлаштирилган. Исёнчиларнинг режалари фақатгина бир ҳолатда – президент ва бош вазир жисмонан йўқ қилинган тақдирда, муваффақият қозониши мумкин эди», - дея таъкидлаб ўтди Бинали Йилдирим.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025