Жаҳон | 10:09 / 15.07.2017
12768
1 дақиқада ўқилади

Рауль Кастро Трампни танқид қилди

Foto: Estudios Revolución

Куба Давлат кенгаши раиси Рауль Кастронинг Миллий ассамблея йиғилиши давомида маълум қилишича, президент Дональд Трамп муносабатларни яхшилаш бўйича келишувни бекор қилганига қарамай, у АҚШ билан мулоқотни давом эттиришга тайёр. 

«АҚШ ҳукумати блокадани янги тақиқларни жорий этиш орқали кучайтиришга қарор қилди. Янги чораларни киритишда “совуқ уруш” давридаги кайфият ҳукм сурди», - дея Кастронинг сўзларини келтиради Granma.

Унинг таъкидлашича, Куба АҚШ билан мулоқотни суверенитетни ҳурмат қилиш асосида давом эттиришга тайёр.

Мавзуга оид