21 мушукнинг бошига етган америкалик 16 йилга қамалди
АҚШда Санта-Клара округи олий суди 14 июль куни 26 ёшли калифорнияликни 21 та мушукнинг умрига зомин бўлгани учун 16 йил қамоқ жазосига ҳукм қилган. Қотил баъзи жониворларни ўлдириш учун уларни атайлаб имлаб чақириб олганлиги ойдинлашган.
Суд зали ўлдирилган жониворларнинг хўжайинлари, уларнинг оила аъзолари ва уларга тасалли берувчи инсонлар билан тўлиб тошган эди. Даъвогарлар ўз даъвосини ўқиб эшиттираётганида кўпчилик йиғлаб юборган.
Mercury News нашрининг ёзишича, Роберт Рой Фермер 2016 йилда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш моддаси бўйича 21 та жиноятига иқрор бўлган.
2015 йилнинг сентябридан бошлаб Сан Хоседаги Камбрий истироҳат боғидан мушуклар йўқола бошлагач, вақт ўтиб уларнинг мурдалари топилган. Қотил 2015 йил 8 октябрида қўлга олинган. У автомобиль тўхташ жойларидан бирида машинаси ичида ухлаб ётган бўлган, машинанинг асбоблар панели устида ўлдирилган мушук бўлган.
Полиция машинани тинтув қилиш жараёнида мушуклар қотилининг айбини исботловчи бошқа далиллар ва ов пичоғи топишган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024