Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Конгресси Украинага 410 млн. доллар ҳарбий ёрдам таклиф этди
АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг харажатлар бўйича қўмитаси Украинага 410 миллион доллардан кам бўлмаган ҳарбий ёрдам ажратишни таклиф қилди, деб хабар беради UA.Today
Бу ҳақда "2018 молия йилида Давлат департаменти, хориждаги операциялар ва бошқа турдош дастурлар эҳтиёжлари учун харажатлар ҳақидаги қонун" лойиҳасида қайд этилган, деб хабар берган Украинанинг АҚШдаги элчихонаси Facebook’даги ўз саҳифасида.
"Давлат департаментининг умумий бюджети жузъий қисқаришларга дучор бўлганига қарамасдан, Қўшма Штатлар ташқи сиёсат идораси ва дахлдор агентликлар йўналиши бўйича Украинага ёрдам сметаси 2017 йил даражасида — 410.465.000 доллардан кам бўлмаган ҳажмда сақлаб қолинди", — дейилади хабарда.
Қонун лойиҳаси "Халқаро ҳарбий молиялаштириш" дастури бўйича Украина учун жорий бюджет йилидан кам бўлмаган даражада мудофаа мақсадларини молиялаштиришни, шунингдек, зарурият туғилганида Украинага қўшимча кредит кафолатлари тақдим этиш учун маблағ ажратишни назарда тутади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025