Жамият | 08:20 / 16.07.2017
7191
1 дақиқада ўқилади
Братскда ёнғин туфайли 7 киши ҳалок бўлди
Россиянинг Иркутск вилояти Братск шаҳрида 7 киши ёнғин қурбонига айланди. Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси сайтида хабар берилган.
«Железнодорожник» боғбончилик хўжалигидаги уй ёна бошлагани ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан соат 3:00да (Москва вақти билан соат 22:00) келиб тушган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келишганида бино олов ичида қолганди.
Ёнғин ўчирилгач, 7 кишининг жасади қолдиқлари топилган. Улар орасида 3 бола бўлгани айтилган.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.