Жаҳон | 17:10 / 16.07.2017
26941
1 дақиқада ўқилади

Эрон президентининг укаси ҳибсга олинди

Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг укаси Ҳусайн Фаридун ҳибс қилинган. AFP нашри суддаги манбага асосланиб хабар беришича, у молиявий жиноятларда айбланган.

Ҳодиса тафсилотлари аниқ келтирилмаяпти.

2015 йилда Ҳусайн Фаридун Эрон ядровий дастури бўйича музокараларда махсус элчи бўлганди.

У қамоққа жўнатилгани, гаров эвазига озод этилмаслиги айтилган.

© AP Photo, Brendan Smialowski/Pool

Мавзуга оид