Жамият | 15:39 / 17.07.2017
17690
2 дақиқада ўқилади

Австралиялик ўсмирнинг оёғидаги бармоғи қўлига кўчириб ўтказилди

Австралиялик ўсмирнинг қўлидаги, жароҳат туфайли йўқотилган катта бармоғининг ўрнига оёғидаги катта бармоқ кўчириб ўтказилди. Ноодатий жарроҳлик амалиёти ҳақида «Би-би-си» хабар бермоқда.

2017 йилнинг апрелида австралиялик йигирма ёшли Зак Митчелл фермада ишлай туриб, қўлидаги катта бармоғидан ажралган – буқа унинг кафтини панжарага шу даражада куч билан урганди, бармоқ узилиб кетган. Бошқа ишчилар бармоқни тезлик билан музга солишган, бироқ, жарроҳлар иккита амалиёт давомида ҳам унинг функцияларини тиклай олишмади. Шунда улар оёқдаги катта бармоқни кўчириб ўтказиш ҳақидаги қарорга келишди. Амалиёт саккиз соат давом этди ва муваффақиятли якун топди.

Жарроҳларнинг таъкидлашича, кишилар камдан-кам ҳолатда бундай амалиётларга рози бўлишади – биринчидан, ўзларига ортиқча тиғ текказишни исташмайди, иккинчидан эса, оёқдаги катта бармоқсиз юриш мушкул, деб ҳисоблашади. «Кўпчиликнинг фикрича, бу ҳаракатланишга кучли таъсир кўрсатади, бироқ аслида бундай эмас», - дея амалиётга изоҳ берган шифокорлардан бири. 

Жарроҳлик амалиётидан сўнг тўла тикланишга тахминан бир йил талаб этилади, Митчелл шундан сўнг яна фермага қайтишни мўлжалламоқда.

Мавзуга оид