Миср Қатар билан виза режимини жорий этмоқда

Фото:aa.com.tr
Миср ҳукумати Қатар билан виза режимини тиклаш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Анадолу» хабар бермоқда.
Мисрнинг барча назорат-ўтказиш пунктлари виза режими киритилиши ҳақида хабардор этилди. Бу қарор 20 июль, пайшанба кунидан кучга киради ва оддий ҳамда дипломатик паспорт эгаларига тегишли бўлади.
Қатарлик сайёҳлар учиб келганларидан сўнг, аэропортда уч ойлик визани олишлари мумкин. Виза Мисрнинг тегишли идораларига мурожаат қилинган тақдирда чўздириб берилиши мумкин.
Аввал Қатар фуқаролари Мисрга визасиз асосда боришлари мумкин эди.
Мавзуга оид

21:31 / 03.05.2025
2026 йилги Green Card натижалари эълон қилинди

14:05 / 03.05.2025
Миср Ўзбекистонда қурилиш йўналишидаги лойиҳалар юзасидан музокара ўтказмоқда

12:58 / 03.05.2025
Мисрда ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилиши мумкин

11:11 / 03.05.2025