Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англия банки 10 фунтлик янги пластмасса пулни муомалага чиқаради
Англия банки илк маротаба 10 фунт стерлинг қийматга эга бўлган ва пластмассадан ясалган купюра қандай кўринишга эга бўлишини намойиш этди. У 2017 йил 14 сентябрда муомалага чиқарилади. Банкнотани намойиш қилиш санаси бекорга 18 июлга белгиланмаган. Шу куни роппа-роса 200 йил муқаддам таниқли инглиз аёл ёзувчиси Жейн Остин вафот этган. Унинг сурати пулнинг орқа томонида акс этади. Олд томонида, одатдагидек, қиролича Елизавета Иккинчининг сурати чоп этилади.
«Бизнинг банкноталар Бирлашган Қиролликнинг шонли тарихи ва буюк фуқароларимизнинг унга қўшган ҳиссаси борасида мамлакат умумий хотирасини шакллантиришга ёрдам беради. Остин романлари бугун ҳам илк бор нашр қилингандаги каби ажойибдир», — деган янги купюра тақдимотида Англия банки бошқарувчиси Марк Карни.
Янги пластмасса пулдаги Остин сурати ёнида унинг «Pride and Prejudice» романидан олинган «Очиғини айтганда, мен китоб мутоаласидан бошқа ҳузур-ҳаловатни билмайман» гап қайд этилган.
Англия банки хабарида қайд этилишича, янги пластик банкноталар ҳозирги қоғозли пуллардан пишиқроқ ва чидамлироқ бўлади ва уларни қалбакилаштириш қийинлашади. Бундан ташқари, янги купюраларда кир ва касаллик тарқатувчи турли микроорганизмлар камроқ тўпланади, бу жиҳатдан у қоғоз пулларга қараганда хавфсизроқ бўлади.
Дастлаб янги пуллар эскилари бир хил муомалада бўлади. Аммо, кейинчалик, Чарльз Дарвин сурати туширилган эски пуллар муомаладан олина бошланади. Бу жараён 2018 йил баҳор ойларигача тугатилади.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025