Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда "хавфсизлик бўйича супервазирлик" ташкил этилади
Австралия бош вазири Малколм Тёрнбулл ички ишлар вазирлигини ташкил этиш қарори ҳақида эълон қилди. Унинг таркибига хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи асосий вазирлик ва хизматлар киради, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.
"Ўзгаришлар босқичма-босқич амалга ошади. Янги вазирликни шакллантириш келаси йилнинг биринчи ярим йилида тугалланади", - деган ҳукумат раҳбари матбуот анжуманида. У янги вазирликка раҳбарлик қилиш вазифасини ҳозирги иммиграция ва чегараларни қўриқлаш вазири Питер Даттонга топширди.
Маҳаллий матбуот томонидан "хавфсизлик супервазирлиги", деб аталаётган Австралия ИИВ таркибига миграция ва чегара назорати хизмати, Федерал полиция, Австралия хавфсизлик ва разведка хизмати (ASIO), молиявий разведка миллий хизмати (AUSTRAC), ҳуқуқни муҳофаза қилувчи қатор органлар ва махсус хизматлар киради. Ҳукумат раҳбарининг аниқлик киритишича, уларнинг барчаси ўз тузилмаларини сақлаб қолади. Вазир уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи вазифасини бажаради.
"Ислоҳот бизнинг тизим иш бермагани учун ўтказилаётгани йўқ. Аксинча, хавфсизлик соҳасида тез суръатларда ўзгараётган вазият шуни талаб қилмоқда", - деган бош вазир. "Замонавий чақириқларга самарали жавоб қайтариш учун анча таъсирчан тузилма керак".
Мавзуга оид
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди
01:16 / 24.04.2025