Спорт | 19:01 / 18.07.2017
10514
2 дақиқада ўқилади

«Боруссия» янгиланган «Милан»ни осонлик билан мағлуб этди

Фото: Reuters

«Боруссия» янгиланган «Милан»га ҳеч қандай имконият қолдирмади

Дортмунднинг «Боруссия» клуби International Champions Cup мусобақаси доирасида «Милан»га қарши ўйин ўтказди.

Учрашув немис клубининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар сафида келгусида «Милан» сафига ўтиши мумкин бўлган Пьер-Эмерик Обамеянг икки гол урди, яна бир гол Шаҳин ҳисобига ёзилган.

Ёзги трансферлар вақтида таркиби деярли янгиланган «Милан»нинг ягона голига Карлос Бакка муаллиф бўлди.

International Champions Cup
18 июль, Гуанчжоу, Хитой

«Милан»– «Боруссия» Д – 1:3 (1:2)
Голлар: 0:1 – Шаҳин (17), 0:2 – Обамеянг (20, пенальти), 1:2 – Бакка (24), 1:3 – Обамеянг (62).
«Милан»: Сторари, Родригес (Антонелли, 63), Палетта (Мусаккьо, 46), Сапата, Абате (Гомес, 66), Бонавентура (Соса, 66), Маури (Дзанеллато, 91), Кессие (Габбия, 91), Борини (Крочата, 91), Бакка (Кутроне, 66), Ньянг (Чалхонўғли, 46).
«Боруссия»: Вайденфеллер (Райнманн, 46), Загаду (Дурм, 63), Бартра (Суботич, 73), Сократис, Пишчек (Пасслак, 46), Шаҳин, Кастро, Роде (Гетце, 63), Обамеянг (Шюррле, 73), Дембеле (Мор, 63), Пулишич (Исак, 74).

 

Мавзуга оид