Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
Россия ички ишлар вазирлигининг Москва метрополитенидаги ходимлари йўловчилардан биридан 200 минг рублни ўмарган фаррошни қўлга олишди. Бу ҳақда «Москва» агентлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбаларга асосан хабар бермоқда.
Жабрланувчининг полицияга айтишича, метронинг «ВДНХ» бекатида номаълум шахс унинг сумкасини ўғирлаб кетган. Сумкада эса 3 минг доллар, 25 минг рубль, паспорт ва чипталар бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бироз ўтиб Ўзбекистоннинг 34 ёшли фуқаросини қўлга олишган. У метронинг шу бекатида фаррошлик билан шуғулланган.
Эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди, у томонидан ўғирлаган барча нарсалар олиб қўйилди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025