Спорт | 11:31 / 18.07.2017
12076
1 дақиқада ўқилади

Виталий Денисов қишгача майдондан ташқарида

Фото: Локомоти Москва клуби матбуот хизмати

Москванинг «Локомотив» жамоаси аъзоси, ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов ўз ҳолати ҳақида гапириб берди.

«Ҳозир бу ҳақда гапириш оғир. Жароҳатдан тикланиш учун белгиланган машқларни бажармоқдаман. Ҳар куни таъсирни текшириб турамиз.

Эндигина оз-оздан югура бошладим. Умид қиламанки, аҳвол яхшиланиб боради. Албатта, қишки танаффусларгача сафга қайтишга умид қиламан», – деган Денисов «Футбол России» эфирида.

Июль ойи бошида Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу футболчиси Германияда белидаги жароҳатини операция қилдирганди. У ўтган мавсум охирида қаттиқ жароҳат олган, унинг қачон сафга қайтиши номаълум бўлиб қолаётганди.

Мавзуга оид