Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова Россия бош вазири ўринбосарига ҲҲК самолётида учиб келишни тақиқлади
Молдова раҳбарияти Россия бош вазир ўринбосари Дмитрий Рогозинга Кишинев ҳамда Тирасполь шаҳарларига мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари самолётида учиб келишни тақиқлади. Бу ҳақда Deschide.md манбага асосан хабар берган.
Манбанинг сўзларига кўра, Молдова ташқи ишлар ва Европага интеграция бўйича вазири Андрей Галубр 19 июль куни тегишли мактубни Россия элчихонасига юборган.
«Молдованинг тегишли идоралари шундай қарорни қабул қилишига, Кишинев ҳамда Тирасполь аэропортларида бунинг учун керакли шароитлар йўқлиги сабаб бўлган. Россия томони бу ҳақда аввал бир неча маротаба хабардор қилинган», - дейилади мактуб матнида.
Бундан ташқари, Молдова ТИВнинг маълум қилишича, Приднестровьеда қуролли можарони тинч йўл билан ҳал этиш принциплари бўйича келишув имзолангани ва Днестрда тинчликпарвар амалиётлар бошланганининг 25 йиллигига бағишланган тадбирларнинг бир томонлама ўтказилиши мақсадга мувофиқ эмас.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025