Жамият | 18:25 / 20.07.2017
7163
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда ёшлар ташкилоти «СамАвто» заводи ишчилари билан учрашди

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасида «Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури»ни амалга ошириш мақсадида «СамАвто» корхонасининг 500 нафарга яқин ходими иштирокида ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, уни корхона ёшлари ўртасида тарғиб қилиш мақсадида тадбир ўтказилди. 

«Ушбу тадбирда шу йилнинг 30 июнь куни пойтахт Тошкентда бўлиб ўтган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида давлат раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан билдириб ўтилган ёшлар фаолиятига оид талаб ва таклифлар, ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, уларнинг олдига қўйилган вазифалар ҳақида тушунтириш бердик, завод ёшларининг фикр ва мулоҳазаларини эшитдик», — деди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Рустам Султонов Кун.uz мухбирига.

Тадбир мобайнида, шунингдек, Ўзбекистонда уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини шакллантириш масалалари тўғрисида маълумотлар ўқиб эшиттирилди. Тадбир савол-жавоб ва очиқ мулоқот тарзида ўтказилди.

 

Мавзуга оид