Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР иқтисодиёти 1999 йилдан бери илк бор рекорд ўсишга эришди
Шимолий Корея иқтисодиёти 2016 йилда 1999 йилдан бери илк бор ўсишнинг максимал кўрсаткичини қайд этди.
Бу ҳақда Bloomberg Жанубий Корея Марказий банки маълумотларига асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бундай кўрсаткичга мамлакат 2015 йилда юз берган қурғоқчиликдан сўнг ўз қаддини тез тиклаб олгани туфайли эришилган.
Хусусан, статистикага кўра, ялпи ички маҳсулот аввалги йил билан таққослаганда 3,9 фоизга ўсди. Бунда энг катта улушни тоғ-кон ва ишлаб чиқариш секторлари қўшишган. КХДРда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 1,3 минг долларни ташкил этган. Бу кўрсаткич Жанубий Кореянинг даражасидан 4,5 фоизни ташкил этади.
Агентликнинг таъкидлашича, ўсиш жаҳондаги кўплаб давлатлар томонидан санкцияларнинг кучайтирилишига қарамай юз берди.
Аввалроқ Россия Шимолий Кореяда режимни ўзгартиришга қарши экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025