Қирғизистонда президентликка номзодлардан биринчиси МСКга имзоларни топширди
Бугун Темир Сариев Қирғизистон президентлигига номзодлар ичида биринчи бўлиб МСКга сайловчилар имзосини тўплаб берди. Сайлов штабининг берган маълумотларига кўра, Темир Сариевни ёқлаб имзоланган 60 минг 155 кишининг дастхати комиссияга топширилган. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.
Марказий сайлов комиссиясининг 24.kg ахборот агентлигига билдиришича, «Акшумкар» партиясидан президентлик лавозимига номзод Т.Сариев қирғизистонликларнинг имзоси туширилган бир неча қути қоғозларни топшириш учун комиссияга шахсан ўзи келган.
Энди МСК ўн кун мобайнида қўйилган имзоларнинг ҳаққонийлигини текшириб чиқиши, Темир Сариев эса сайловолди пойгасининг иккинчи босқичи — давлат тилини билиши борасида имтиҳондан ўтиши керак.
Тарафдорларининг қайд этишича, номзоднинг ўзи ғалаба қозонишига мутлақ ишонади.
Номзоднинг матбуот котиби Назира Аҳмедованинг 24.kg ахборот агентлигига айтишича, Темир Сариев имзо йиғиш бўйича бажарилган ишлар учун жамоаси аъзоларига, шунингдек, тарафдорларига қўллаб-қувватлаганлари учун ташаккур билдирган.
«Жамоамизни қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Одамлар сайлов жараёнига қизиқиб, тадбирда фаол иштирок этишди. Бу жуда муҳим. Аминманки, биз ҳалол ва рақобатбардош сайловлар ўтказамиз», — деган журналистларга Темир Сариев МСКни тарк эта туриб.
Эслатиб ўтамиз, қирғиз қонунчилигига кўра, рўйхатга олиниш учун мамлакатнинг барча ҳудудларидан энг камида 30 минг имзо тўплаш керак.
Мавзуга оид
12:46 / 08.11.2024
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
09:22 / 06.11.2024
“Натижаларни узоқ кутмаймиз, кечқурун ғолибни эълон қилишади” – америкалик профессор сайлов ҳақида
19:01 / 01.11.2024
АҚШ партиялари сайлов кампаниясига қанча пул сарфлагани ҳисоблаб чиқилди
22:18 / 28.10.2024