Жамият | 15:59 / 21.07.2017
6866
1 дақиқада ўқилади

Олмазор туманида уйида наша экиб, етиштираётган шахс аниқланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йилнинг 19 июль куни тахминан соат 12:00ларда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида, Олмазор тумани ҳудудида фуқаро Комил Аҳмедов уйида қонунга хилоф равишда 1 туп «наша» гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид