Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook ўз смартфонини ишлаб чиқмоқда
Американинг Facebook компанияси модулли смартфон, деб аталувчи қурилмага патент олди. Фойдаланувчи унинг деталларини ўзи ўзгартириши мумкин.
Business Insider интернет-порталининг хабар қилишича, бундай гаджет Facebook’нинг Building 8 номли махфий бўлинмаси томонидан ишлаб чиқилмоқда.
Патентда айтилишича, бу модулли электр механик қурилма бўлиб, у динамик, сенсорли дисплей, микрофон ва GPS сигналини қабул қилиш датчигига эга. Business Insider мутахассисларининг фикрича, ижтимоий тармоқ ўзининг модулли смартфонига патент олган.
Қурилмани яратиш устида аввал Google корпорацияси учун модулли смартфонни ишлаб чиқиш билан шуғулланган ходимлар ишламоқда. Ўша лойиҳа амалга оширилмай қолганди. Бундан ташқари, Building 8 жамоасида Apple ҳамда Amazon компанияларининг собиқ ходимлари ҳам бор.
Facebook янги смартфон борасида ҳозирча режалари билан ўртоқлашишга шошилмаяпти. Ижтимоий тармоқ вакилларининг порталга маълум қилишича, ҳозирда махфий бўлинма машинали ўргатиш технологиясини яратишга асосий эътиборни қаратмоқда.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
15:25 / 24.03.2025