Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мудофаа вазирлигида ёнғинга қарши ўқув-тайёргарлик машғулоти бўлиб ўтди
22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг марказий бошқаруви биносида ўт ўчириш навбатчи бўлинмаларининг тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича режали тактик-махсус амалиёт ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Кун.uz сайтига маълум қилди.
Ўқув машғулоти чоғида Мудофаа вазирлиги биноларининг хоналаридан бирида ёнғин юз берганига қарши чоралар кўриш вазифаси бажарилди.

Синов доирасида вазирликнинг ўт ўчириш жамоаси навбатчи қисмининг ёнғинни бартараф этишга шайлиги ҳамда кучли ёнғин шароитида жабрланганларни кўчириш кўникмалари назоратдан ўтказилди.

Ҳалокат ишоралари билан Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларининг ўт ўчириш бўйича навбатчи қисмлари шартли ёнғин юз берган жойга белгиланган муддатда етиб келишган ва қўшма саъй-ҳаракатлар билан ёнғинни бартараф этишган.


Мавзуга оид
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
21:35 / 22.05.2025