Фан-техника | 15:28 / 22.07.2017
14193
1 дақиқада ўқилади

Видео: Hyundai ҳақиқий ҳайдовчи билан краш-тест ўтказди

Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси Solaris седанининг краш-тестини ўтказди. Унинг эътиборли томони шундаки, синовда автомобилни ҳайдовчи бошқарган.  Синов Мячководаги ADM Raceway автодромида ташкил этилган. 

Седанни россиялик каскадёр Мартин Иванов бошқарган. У Жейсон Борн ва Жеймс Бонд ҳақидаги фильмларда Мэтт Деймон ва Дэниел Крэйгга дублёрлик қилган. «Солярис»нинг темир бетон тўсиққа урилиши сониясига минг лавҳани тасвирга оладиган жуда сезгир камера воситасида суратга олинган. 

Иванов автомобилни соатига 64 км тезликкача чиқариб, тўсиққа ҳайдовчи томондан  40 фоизлик тўсилиш билан урилган. Euro NCAP ташкилоти ҳам худди шундай краш-тестни ўтказади. Тўқнашувдан сўнг, ҳайдовчи мустақил тарзда машинадан чиққан. У ҳеч қандай жароҳат олмаган. 

Мавзуга оид